Яна бир америкалик боксчи Россия фуқаролигини олмоқчи
Спорт
−
28 Февраль
4312Америкалик боксчи Деандре Севейж россиялик Дмитрий Кудряшов билан жангдан кейин Россия фуқаросига айланиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Манбага кўра, Россия Давлат Думасининг Белгород вилоятидан сайланган депутати Никита Румянцев Россия фуқаролигини олиш истагини билдирган Севейжни рўйхатга олишда зарур ёрдам кўрсатишга тайёр.
Кудряшов ва Севейж ўртасидаги жанг 2 март куни Белгород вилоятининг Губкин шаҳрида бўлиб ўтади.
33 ёшли Севейжнинг ҳисобида 4 та ғалаба мавжуд. Америкалик барча жангларни муддатидан олдин якунлаб, нокаут эвазига ғалаба қозонган. Кудряшов 38 ёшда, у 26 та ғалаба (25 таси нокаут билан) ва 6 та мағлубият қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январь ойи бошида АҚШда туғилган 44 ёшли боксчи Кевин Жонсон Россия фуқаролигини олган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15