Яна бир Африка давлатида коронавируснинг янги тури аниқланди

Олам

image

Нигерияда коронавируснинг янги тури аниқланди. Бу ҳақда Африка Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази директори Жон Нкенгасонг маълум қилган. 

"Гап яқинда Буюк Британияда аниқланган вариантга ўхшамайдиган махсус мутант вируси ҳақида кетмоқда", деган у. 

Директорнинг сўзларига кўра, вирус 18 декабрь куни Жанубий Африкада аниқланган штаммга ўхшаш бўлиши мумкин. 

"Қўшимча тадқиқотлар ўтказиш керак", деган Нкенгасонг. 

Маълумот ўрнида, 3 август ва 9 октябрь кунлари Нигериянинг Осун штатида олинган намуналарда янги штамм аниқланган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, у Жанубий Африкада аниқланган 501.V2 мутант вируси каби тажовузкор эмас. 501.V2 мутант вируси Жанубий Африкада пандемиянинг иккинчи кучли тўлқинини келтириб чиқарган.

Аввалроқ, коронавируснинг янги тури сентябрь ойида Буюк Британияда пайдо бўлиб, ноябрь ойининг ўрталарида фаол тарқалишни бошлагани ҳақида хабар берган эдик. 

Шундан сўнг Буюк Британия Ҳукумати янги чекловлар ўрнатилишини эълон қилди. Кўрилаётган чоралар фонида Лондон аҳолиси шаҳар ташқарисига чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, темир йўл станцияларида тўпланган. Шунингдек, бир қанча давлатлар янги турдаги коронавирус қўрқуви сабаб Буюк Британия билан авиарейсларни тўхтатган. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Нигерия

Баҳолаганлар

68

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг