Ямандаги портлаш сабаби маълум бўлди

Олам

image

Аввалроқ, Яманнинг муваққат пойтахти Аден шаҳрида янги Ҳукумат аъзолари Саудия Арабистонидан қайтгани вақти аэропортда портлаш юз бергани хабар қилинганди.

Маълум бўлишича, портлашга “Ансар Аллоҳ” (хусийлар) ҳаракати томонидн учирилган ракета сабаб бўлган. Ракета “Ансар Аллоҳ” назоратидаги Таиз вилоятидан учирилган.

“Яман аэропортидаги портлашга хуситлар назоратидаги мамлакат жануби-ғарбидан учирилган ракета сабаб бўлди”, деган манба.

“Sky News Arabia” телеканали портлашдан олдин аэропорт осмонида дронлар овози эшитилганини хабар қилди.

Яман Ахборот, маданият ва туризм вазири Муаммар ал-Иряни ҳам портлашда хуситларни айблаган.

Маълумот учун, ҳужум натижасида 5 киши ҳалок бўлган. 20 га яқин одам жароҳатланган.

Аден 2014 йил “Ансар Аллоҳ” (хусийлар) ҳаракати қўзғолонидан сўнг Яманнинг халқаро миқёсда тан олинган Ҳукуматининг вақтинчалик пойтахтига айланган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Яман

Баҳолаганлар

564

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг