Ямаль туғилган кунига “пушти зиёфат” ташкил қилди

Спорт

image

“Барселона” футболчиси Ламин Ямаль 19 ёшга тўлгани муносабати билан ўзига хос “Пушти зиёфат” уюштирди. Бу ҳақда Ямалнинг севгилиси Инес Гарсия Instagram саҳифасида маълум қилди.

Испания терма жамоаси ва “Барселона” қанот ҳужумчисининг туғилган куни жорий йилнинг 13 июль куни эди. Бироқ ўша пайтда Ямаль 2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финали олдидан терма жамоа билан йиғинда бўлгани сабабли туғилган кун байрами кейинроққа қолдирилган.

Ямалнинг севгилиси Инес Гарсия ижтимоий тармоқларда байрамдан суратларни эълон қилди. Тадбир “пушти зиёфат” услубида ўтказилган бўлиб, меҳмонлар ҳам асосан шу рангдаги кийимларда ташриф буюрган.

Зиёфатда Ямалнинг “Барселона”даги жамоадошлари – Френки де Йонг, Гави ва Фермин Лопес, шунингдек, машҳур мусиқачилар ҳамда санъаткорлар иштирок этган.

Инес Гарсия тадбирга калта, ёрқин пушти рангдаги либосда ташриф буюрган. Ямаль эса шу рангга мос кўйлак кийган. Шу тариқа, “Барселона” юлдузи 19 ёшини ўзига хос ва ранг-баранг байрам билан нишонлади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг