Ялтанинг “Ҳатико”си вафот этди

Бу қизиқ

image

Ялта қирғоғида ўз эгасини 12 йил давомида кутган ва оролнинг рамзи сифатида танилган “қўшиқчи” ит вафот этди. Бу ҳақда “Kafanews”нашри хабар берди. 

Итнинг лақаби Мухтор бўлиб, у ўзининг ачинарли ва ажойиб ҳикояси билан маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар орасида анча машҳур эди.

Курорт меҳмонлари биринчи марта Мухторни 2011 йил Қора Денгиз қирғоқларида учратган. У узоқ соатлар давомида денгизга умид билан қарарди. Итни овқатлантиришга уринишлар муваффақиятсиз тугаган. Улар итни уйига олиб кетишга ҳаракат қилишди, лекин у ҳар куни денгиз соҳилига қочиб келарди.

Бироқ орадан икки йил ўтиб, машҳур кўча мусиқачиси Виктор Малиновский карнайда куй чалаётганда, ит унга яқинлашди ва тўсатдан қўшиқ куйлай бошлади. Сўнг ит шу одамнинг қўлидан овқат олишга рози бўлди. Аста-секин кучук машҳур бўлиб кетди. Сайёҳлар Мухтор билан бажонидил суратга ва видеога тушди, журналистлар ва блогерлар у ҳақида ёзди.

Маълум бўлишича, итнинг эгаси вафот этган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходими бўлган.

Ялта ити бир неча кун аввал вафот этди. Аммо у одамлар учун севги ва садоқат тимсоли бўлиб қолди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳатико Ялта Ит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар