Пайғамбарлар сийлаган ҳайвонларни тепган, қулоғини кесган, ёқиб юборган одамлармиз
Local
−
03 August 7510 4 minutes
Доим уларнинг думлари, қулоқлари кесилади, баъзида шунчаки кўнгил хушлик қилиш учун танаси оловда ёқилади. Гўшти эса инсонлар исътемол қиладиган кабобларга ҳам қўшилиши айтилади. Гап ҳайвонлар ҳақида кетмоқда…
Ҳайвонларга нисбатан шавфқатсиз муносабатлар кеча ёки бугун пайдо бўлган муаммо эмас. Бу йиллар давомида жониворларга қилинган зулм. Бундай ҳолатлар, асосан, бошпанасиз ит ва мушуклар, шунингдек, йиллар давомида инсон хизматида бўлган эшакларга нисбатан кузатилади.
Яқинда Қашқадарёда Damas автомобилининг орқа қисмига боғланган итнинг судралгани акс этган видео жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлди. Орадан кўп ўтмай, яна бир видеода ит мототранспорт воситасига боғланган ҳолда судралаётганини кўриш мумкин. Ва бу – фақат жамоатчиликка маълум бўлган ҳолатлар, холос. Нега айрим қўштирноқ ичидаги инсонлар жониворларга нисабатан бу қадар шафқатсиз муносабатда бўлади? Бу саволга фуқаролардан жавоб олишга ҳаракат қилдик.
“Бу ишни қилган одамлар асли шавфқатсиз бўлади. Кўнглида самиймийлик бўлмайди. Аллоҳни яратган жонзотларига ҳеч қачон азоб бермаслик керак”, дейди фуқаролардан бири.
“Бундай одамларни тўғриси ёмон кўраман. Иложи борича ҳайвонларга яхши муносабатда бўлиш керак. Агар қўлидан келмаса, уларга яқинлашиш керак эмас”, дейди фуқаролардан бири.
Аксарият одамлар қаровсиз ит ёки мушукни кўриши билан ундан узоқлашишга ҳаракат қилади. Айниқса, дайди итларга нисбатан “қутурмаганми?”, “ташланиб қолмайдими?” деган хавотирлар кўп учрайди. Аммо бундай жониворларнинг қандай шароитда яшаётгани, нима билан озиқланаётгани ёки қаердан бошпана топаётгани ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?
“Тўғри, бизда қонунларимиз бор, лекин бу қонунларимиз амалда тўлақонли ижро этилмаяпти. Агар ижро этилганида ҳайвонлар учун давлат бошпаналари ташкил қилинган бўларди. Аҳолимиз, мана маҳалламизда мушук юрибди ёки ит юрибди, қаерга мурожаат қилай деб айтишади. Албатта, бу ҳолатда ҳар бир туман ҳокимлиги олдида ободонлаштириш бошқармалари ташкил қилинган.
Бу ободонлаштириш бошқармалари қошида эса ит овлов бригадалари деган тузилма бор. Бу тузилмада ўша махсус техникалар, damas русумли автомобиллар ва итларни тутиш учун ўша махсус тўрлар ҳам берилган. Аксарият ҳолатларда ит овлов бригадалари бу итларни ушлаб ...
“отлавка” деган жойига олиб боришади. Қонунчилигимизга кўра, олиб борилганидан кейин 5 кун давомида ўша ерда ит сақланиши ва эмланиши керак. 5 кун ичида эгаси чиқса, эгасига ит қайта топширилиши ва 5 кунлик ўша сақланган харажатлар итнинг эгаси томонидан қоплаб берилиши лозим.Бизда қонун бор, лекин қонунда 5 кун давомида ўша ходимлар итни, мушукни нима билан боқиши кўрсатилмаган. Табиийки, у ходимда овқат бўлмагандан сўнг итни албатта оч қолдиртиради, ўлдиради”, дейди эко фаол Ферузбек Сайфуллаев.
Автомобиль йўлларида машина уриб кетган ит ёки мушукларни кўрган бўлсангиз керак. Баъзи ҳолатларда ҳайдовчилар ҳайвонни атайлаб босиб кетгани айтилади, бошқа ҳолатларда эса жонивор йўл-транспорт ҳодисасининг қурбонига айланади. Ободонлаштириш хизмати ходимлари етиб келгунига қадар ҳайвоннинг жасади йўлдан олиб ташланмайди ва уни кетма-кет бир неча автомобиль босиб ўтади. Хўш, бундай ҳолатларда ҳайдовчиларга нисбатан қандай чора кўрилади?
“Ҳайвон оғир автомобиль остида қолганидан сўнг, тирик қолиши деярли имконсиз. У бир неча дақиқа ёки бир неча соат азоб чекиб, охир-оқибат нобуд бўлади. Энг ачинарлиси, айрим ҳайдовчилар бунга эътибор ҳам бермай, гўёки ҳеч нарса бўлмагандек йўлида давом этади. Бу оддий бепарволик эмас, балки ҳайвонга нисбатан шафқатсиз муносабатдир.
Агар бундай ҳолатнинг гувоҳи бўлсангиз, имкон қадар уни қайд этиш ва ваколатли органларга хабар бериш керак. Қонунчиликда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун маъмурий, айрим ҳолларда эса жиноий жавобгарлик ҳам белгиланган.
Ҳайвон нобуд бўлган бўлса, унинг жасадини йўлнинг қатнов қисмида қолдирмаслик муҳим. Бу ҳақда “Халқ назорати” каби мурожаат платформалари ёки ободонлаштириш хизматларига хабар бериш мумкин. Тегишли хизматлар жасадни олиб кетиш ва ҳудудни тозалаш учун масъул ҳисобланади.
Шахсан мен бундай қилмишни ўта ваҳшийлик деб баҳолайман. Балки келажакда йўл ҳаракати қоидаларини назорат қилувчи тизимлар орқали ҳайвонларга атайлаб шафқатсизлик қилган ҳайдовчиларни ҳам аниқлаш ва жавобгарликка тортиш механизмларини жорий этиш ҳақида ўйлаш вақти келгандир”, дейди эко фаол Ферузбек Сайфуллаев.
Ушбу репортажни тўлиқ шаклда QALAMPIR.UZ’нинг YouTube каналида томоша қилишингиз мумкин.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August