Якшанба куни ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати пасаяди

Бу қизиқ

image

Бугун, 3 декабрь куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан антициклон кириб келади, қолган ҳудудларда илиқ ҳарорат сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометеорологи хизмати маркази хабар берди.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон ҳамда Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +15…+20 даражагача бўлади.

Эртага, 4 декабрь куни Бухоро, Навоий вилоятларида кучсиз ёмғир ёғиши сақланиб туради, қолган ҳудудларда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат фони пасаяди ва кечаси +5…+10 даражани, кундуз куни +9…+14 даражани ташкил этади.

Қайд этилишича, якшанба, 5 декабрь куни салқин ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча  ҳудудларига тарқалади. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Қорақалпоғистонд ҳамда Хоразм, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати шу куннинг меъёрий қийматларига нисбатан янада пасаяди ва кечаси +2…+7 даражани, кундуз куни эса +5…+10 даражани ташкил этади, шимолда кечаси -3…-8 даражагача, кундуз куни 0…-5 даражагача бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

332

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг