Яқин йилларда Марказий Осиёда қурғоқчилик бўлади – ЕТБ
Бу қизиқ
−
06 Ноябрь 2023
144222028-2029 йилларда Марказий Осиё доимий сув танқислигига дуч келади. Бу ҳақда Евросиё тараққиёт банки хабар берди.
Банк бошқаруви раиси Николай Подгузовнинг сўзларига кўра, Марказий Осиё мамлакатлари беш йилдан сўнг сув танқислиги ва электр энергиясига бўлган талабнинг ошишига дуч келади.
Келгуси 10 йил ичида Марказий Осиёда электр энергиясига талаб сезиларли даражада ошиши кутилмоқда. 2035 йилгача бўлган даврда мавжуд гидроэлектр станцияларни модернизация қилиш ва янгиларини қуриш ҳисобига минтақадаги гидроэлектр станциялар қувватини 8900 МВтга ошириш режалаштирилган.
Минтақада амалга оширилаётган энг йирик янги лойиҳалар қаторига Қирғизистонда қуввати 1860 МВт бўлган Қамбар-Ота ГЭС-1 ва Тожикистонда 3600 МВт қувватга эга Роғун ГЭСи қурилиши киради.
“Бизнинг ҳисоб-китобларга кўра, Марказий Осиё дунёдаги гидроэнергетика салоҳиятининг 25 фоиздан камроғи ривожланган саноқли ҳудудлардан биридир. Айни пайтда минтақада 80 дан ортиқ ГЭС мавжуд бўлиб, уларнинг умумий ўрнатилган қуввати қарийб 14 минг МВтни ташкил этади”, дейди Николай Подгузов.
Банк яқин 3 йилда Марказий Осиё сув-энергетика комплексини ривожлантиришга 400 миллион доллардан ортиқ сармоя киритади.
Жорий йилда Европа тараққиёт банки Қирғизистонда 100 МВт қувватга эга Қуланак ГЭСи қурилишини молиялаштиришни бошлади ва бошқа гидроэнергетика лойиҳаларини, жумладан Марказий Осиёдаги энг йирик ГЭСларни – Қамбар-Ота ва Роғун ГЭСини молиялаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
LiveБарчаси