Марказий Осиёда одамлар тўрт баробар бойиди

Олам

image

Марказий Осиёнинг ялпи ички маҳсулоти номинал кўринишда 20 йил ичида 7 баробар, реал кўрсаткичда эса 4 баробар ўсди. Бу ҳақда Евросиё тараққиёт банки раҳбари ўринбосари Евгений Винокуров 2025-2027 йилларга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозида маълум қилди.

“Халқ тўрт баробар бой бўлди. Аҳолининг ҳаракатчанлиги 3 баробар, кириб келаётган сармоя ҳажми эса 17 баробардан ортди. Биз бутун дунёга Марказий Осиё муҳим, қизиқарли, иқтисодий жозибадор минтақа эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилдик. Сўнгги икки йил ичида бизнинг фикрларимизни тасдиқлаганлар кўпайди”, деган Винокуров.

Шунингдек, эксперт Марказий Осиё Евросиёдаги йирик, тез ривожланаётган ва муҳим иқтисодий минтақа ва у ўзининг транспорт ва транзит салоҳияти, савдо бозори сифатида инвестициялар учун қизиқарли эканлигини ҳам таъкидлаган.

“Ташқи қийинчиликларга қарамай, минтақа иқтисодиёти секинлашмаяпти ва ташқи зарбаларга яхши қаршилик кўрсатмоқда”, деган Винокуров.

Маълум қилинишича, Марказий Осиё иқтисодиёти 2022–23 йилларда ўртача 4,8 фоизга ўсган. Бу сўнгги икки йил ичида бутун дунё бўйича ўртача 3,4 фоизга ўсиш дегани. Ҳисоб-китобларга кўра, 2024 йилда минтақанинг номинал ялпи ички маҳсулоти 500 миллиард доллардан ошган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2050 йилга бориб Марказий Осиё музликларининг учдан бир қисмини йўқотиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг