Яқин Шарқдан қайтарилган ўзбекистонликлар 21 мингдан ошди
Жамият
−
09 Март 3130 1 дақиқа
Бугун, 9 март соат 07:00 ҳолатига кўра, уруш фонида Яқин Шарқдан Ўзбекистонга жами 21 712 нафар фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, айни пайтда репатриация ишлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлиб турган мамлакатлар орқали амалга оширилмоқда. Жумладан:
Саудия Арабистонидан – 17 963 нафар;
Бирлашган Араб Амирликларидан – 3 290 нафар;
Эрондан – 47 нафар;
Қатардан – 378 нафар;
Баҳрайндан – 27 нафар;
Ўмондан – 7 нафар.
“Ўзбекистон фуқароларини қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 8 март ҳолатига кўра, Яқин Шарқдан Ўзбекистонга жами 19 347 нафар фуқаро қайтарилганди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь