Яқин кунларда иш ҳақи, пенсия, ва стипендия миқдори ошади

Жамият

image

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ошади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилди.

Унга кўра, 2019 йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:

иш ҳақи — ойига 223 000 сўм;

ёшга доир пенсиялар — ойига 436 150 сўм;

болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа — ойига 436 150 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 267 650 сўм этиб белгиланади.

Шунингдек, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;

II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар — пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилади;
боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сонига амалдаги фоизлар нисбати сақланган ҳолда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланади.

I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

пенсия иш ҳақи стипендия

Баҳолаганлар

251

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг