Яқин беш йил Ердаги энг жазирама давр бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image
0:00
0:00
download
Кислород етишмаслигини ҳис қилишсин – Қодиров вакцинациядан бош тортганларга таҳдид қилди north_east

Кислород етишмаслигини ҳис қилишсин – Қодиров вакцинациядан бош тортганларга таҳдид қилди

Метеорологларга кўра, яқин беш йил ичида рекорд даражадаги иссиқ йил бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бутунжаҳон метеорология ташкилоти томонидан эълон қилинган ҳисоботда айтилган.  

Ташкилотнинг фикрига кўра, 2021 йилдан 2025 йилгача бўлган камида бир йил 90 фоиз “энг иссиқ йил” бўлиш имкониятига эга. Бундан ташқари, ушбу интервалнинг ҳар бир йилида қуруқликдаги ўртача ҳарорат саноатгача бўлган давр кўрсаткичларидан камида 1 даражага ошади. 

“Ҳароратнинг кўтарилиши иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш ва углерод нейтраллигига эришиш мажбуриятини тезлаштириш кераклигини яна бир бор эслатмоқда”, деган Бутунжаҳон метеорология ташкилоти Бош котиби Петтери Таалас. 

Аввалроқ, маймунлардаги чечак касаллиги дунёда янги эпидемияларни келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ иссиқ

Баҳолаганлар

356

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг