Ядровий қуролларга энг кўп пул сарфлаган давлатлар маълум бўлди

Олам 10711
image

АҚШ 2020 йилда ядровий қуролларга сарфланган харажатлар бўйича дунёда етакчилик қилди. Америка бундай қуроллар учун 37,4 млрд доллар сарфлаган. Бу ҳақда Ядровий қуролларни тақиқлаш бўйича халқаро кампания (International Campaign to Abolish Nuclear Weapons, ICAN) ҳисоботида маълум қилинди.

2020 йилда дунё давлатлари ядровий қуроллар учун жами 72,6 млрд кўп маблағ сарфлаган ва бу 2019 йилга нисбатан 1,4 млрд долларга кўп. Кучли бешликка АҚШдан ташқари, Хитой (10,1 млрд доллар), Россия (8 млрд), Буюк Британия (6,2 млрд) ва Франция (5,7 млрд) кирган.

Ҳиндистон, Исроил ва Покистон ядровий қуроллар учун миллиард доллардан кўпроқ сарфлаган. Шимолий Корея эса 667 млн доллар йўналтирган.

ICAN Ядровий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги шартномани тарғиб қилиш мақсадида ташкил қилинган. Ядровий давлатлар – Россия, Буюк Британия, Хитой, АҚШ ва Франция бу шартномни рад қилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 611
Рейтинг: 3
t
×