ЙҲХББ Тошкентдаги ҳодиса бўйича маълумот берди

Local

image

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида юк машинаси контейнери кўприкка тегиб, йўлга тушиб қолгани ҳақида хабар берган эдик. ЙҲХББ мазкур ҳолат бўйича расмий маълумот берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, кеча, 25 май куни соат 11:00 ларда ҳайдовчи С.М. “Камаз 54112” русумли юк ташувчи транспорт воситасини Чилонзор тумани, Сеул кўчаси бўйлаб Фурқат кўчасидан Бунёдкор кўчаси томон бошқариб кетаётган бўлган. 

С.М. ерусти метро йўли ўтган кўприкка етган вақтида 3.13. “Чекланган баландлик” тақиқловчи йўл белгиси (юқори чекланган баландлик 3,5 м) ўрнатилганлигига қарамасдан, транспорт воситаси юки билан бирга баландлиги 4 м 40 см бўлсада кўприк остидан ҳаракатни давом эттириши натижасида, тиркамаси устида бўлган контейнер (бўш) кўприкка тегиб ерга тушган.

Натижада тан жароҳати олганлар йўқ.


Rate Count

336

Rating

3

Rate this article

Share with your friends