ЙҲХББ “сирли BMW” ҳақида расмий изоҳ берди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда давлат рақами 01 088 UMO бўлган BMW русумли автомобиль сурати тарқалди. Машинанинг рақамлари (асосан, UMO ҳарфлари) интернет фойдаланувчиларнинг эътибори тортди. ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати махкур ҳолатга расмий изоҳ берди.

Маълум бўлишича, UMO серияли харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгилари ҳам шу тартибда белгиланган тўловлар (базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари, 33 млн 450 минг сўм) асосида буюртмага мувофиқ ўрнатилган тартибда транспорт воситаларига расмийлаштириб берилган.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сон “Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкалари бўйича бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ буюртма асосида автотранспорт воситалари учун оширилган тўлов ставкаси бўйича жисмоний ва юридик шахсларга харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини расмийлаштириш тартиби  кўрсатилган”, дейилади хабарда.

Таъкидланишича, харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган давлат рақами белгиларини ҳудудий ЙҲХБларга топшириш оддий давлат рақами белгиларини топшириш билан бир хил тартибда амалга оширилади.

Автомобиль кимга тегишли эканлиги ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

BMW

Баҳолаганлар

1596

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг