ЙҲХББ ҳайдовчиларни огоҳлантирди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ҳайдовчилардан туман шароитида транспорт воситаси тезлигини 10-20 км/ соатгача камайтириш, автомобиль чироқларига ўзгартириш киритмаслик ва қувиб ўтиш қоидаларига қатъий амал қилишларини сўради.

Бундан ташқари, йўловчиларни олишда ва йўл четидаги пиёдаларга нисбатан эҳтиёткор бўлиш талаб қилинган.

“Ҳаракат вақтида бошқа транспорт воситалари билан оралиқ масофа сақланишига эътиборли бўлинг”, дейилади мурожаатда.

Йўлда пиёдалар ёки бошқа транспорт воситалари бўлиши хавфидан йўналишни ўзгартирганда янаям эҳтиёт бўлиш сўралган.

Туман тарқалишини хавфсиз жойда кутиб туриш мақсадга мувофиқлиги таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология хизмати маркази Ўзбекистонда дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши ҳақида хабар берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

автомобиль ЙҲХББ

Баҳолаганлар

331

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг