Тошкентда прописка “ёпилаётгани” ростми? ИИББ изоҳ берди

Жамият

image
Прописка ислоҳоти: Кимлар учун нималар ўзгарди? north_east

Прописка ислоҳоти: Кимлар учун нималар ўзгарди?

Фуқаролар орасида гўёки Тошкент шаҳрида прописка “ёпилаётгани” ҳақида хабар тарқамоқда. Тошкент шаҳар ИИББ мазкур хабарларга муносабат билдириб, ушбу маълумот ҳақиқатдан йироқ эканини маълум қилди.

Таъкидланишича, Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси, ҳамда унинг туман бўлинмалари белгиланган тартибда фуқароларни доимий рўйхатдан ўтказиш ишларини олиб боришмоқда.

“Агар сизда ушбу масала бўйича саволлар туғилган бўлса, Тошкент шаҳар ИИББ МваФРБга 71-230-38-16 телефони орқали ёки бевосита туман МваФР бўлинмаларидан бирига мурожаат қилиб, фуқароларни рўйхатга олиш белгиланган тартибда олиб борилаётганлигига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Сиздан ваҳимага тушмасликни ва ижтимоий тармоқларда чиққан ҳар қандай хабарга ҳам ишониб кетмасликни сўраймиз. Кўпчиликнинг мақсади – кенг муҳокамага сабаб бўлиб лайк тўплашдир. Оқибатлар ҳақида эса, афсуски, ҳамма ҳам ўйлаб кўрмайди”, дейилади бошқарма хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 13 май куни прописка тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади.

Шундан сўнг, Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Унга кўра, фуқаро янги яшаш жойига келган кундан эътиборан 15 кун ичида миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (МваФРБ), Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали доимий ёки вақтинча рўйхатдан ўтишлари шарт (ҳозир 10 кун муддатда).

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

270

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг