Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси мамлакатда об-ҳаво шароити ўзгариши муносабати билан ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди.
“Республикамиз ҳудудида об-ҳаво шароитининг ўзгариши, айрим ҳудудларда қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлиши, қалин туман тушиши сабабли автомобиль йўлларида ҳаракат қатнашчилари учун бир қатор ноқулайликлар келтириб чиқариши, йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишига сабаб бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида айниқса довон йўлларида ҳаракатланишда мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланмасликларини, зарурат бўлмаганда тунги вақтларда ҳаракатланмасликни сўрайди”, дейилади хабарда.