ЙҲХБ “ГАИ”лар иштирокидаги видеоларга муносабат билдирди

Жамият

image

Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Йўл-патруль хизмати инспекторлари иштирокидаги видеоларга муносабат билдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари Акмал Юнусовнинг айтишича, ҳайдовчиларга йўл патруль хизматчисини видеога олишга рухсат этилган. Бироқ бунинг ўз одоби бор.

“Ушбу видеолар ижтимоий тармоқларда тарқатилиши эмас, тегишли органларга тақдим этилиши лозим”, деган Акмал Юнусов.

Шунингдек, Акмал Юнусов йўл патруль хизмати инспекторларининг малакаси мунтазам ошириб борилаётганини қўшимча қилган.

Таъкидлаш жоизки, сўнги вақтларда ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимлари иштирокидаги турли видеолар кўпайганди. Бир видеода хизматдаги инспектор ҳайдовчини ураётган бўлса, бошқасида тақиқланган жойда соатига 90 км тезликда машина ҳайдаб кетаётгани тасвирланган. Бошқа бирида эса ЙПХ ходими автомобиль капотида сайр қилаётганини кўриш мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙҲХБ видео

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг