Xiaomi беш “кўзли” смартфонларини намойиш қилди

Технология

image

Хитойнинг Xiaomi компанияси Европада Mi Note 10 ва Mi Note 10 Pro гаджетларини намойиш қилди. Бу ҳақда компания блогида хабар берилди.

Mi Note 10 ва Mi Note 10 Pro бир-биридан кескин фарқланмайди. Уларнинг асосий фарқи бирида етти пластикли линза, иккинчисида саккиз пластикли линза объективлари ўрнатилган.

Картинки по запросу Xiaomi Mi Note 10

108 мегапикселли камера F/1,69 диафрагмали объектив, S5KHMX датчиги билан “қуроллантирилган”. Портрет шаклида тасвирга олиш модули 12 Мп, макро-модуль 2 Мп ва ултракенг бурчакли модуль 20 Мп, шунингдек, телеофотомодуль 5 Мп бўлиб, 10 карра катталаштирувчи гибрид оптик зумга эга. Смартфоннинг олд камераси 32 Мп.

Смартфонга 6,47 дюймли гиперболик OLED экран ўрнатилган бўлиб, ён томонлари қайрилма шаклда. Бармоқ изининг оптик сканери дисплей остига ўрнатилган. Смартфоннинг оператив хотираси 6 Гб, унинг самарадорлигига 8 нанометрли Qualcomm Snapdragon 730G процессори жавоб беради.

Европада Xiaomi Mi Note 10 549 евродан, “акаси”нинг 8/256 Гб хотирали варианти 100 евро қимматроқдан сотилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Xiaomi смартфон

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг