X энди иш топиб беради
Технология
−
02 Сентябрь 2023
7670Х ўзининг махфийлик сиёсатини янгилашда ўз фойдаланувчилари ҳақида биометрик ва иш тажрибаси ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, уларнинг фото суратларини тўплайди. Сўнг ушбу маълумотларни иш тавсия қилишда ишлатади. Бу ҳақда “New York Post” нашри хабар берди.
Х Premium обуна хизматига рўйхатдан ўтган одамлар тасдиқлаш учун сельфи ва фото идентификаторини тақдим этади. Бунда суратлар сақлаб қолинади. Платформага киритилган бандлик ва таълим тарихи эса фойдаланувчига иш таклифларини киритишда ёки компанияларга иш учун ариза топширишда фойдаланилади.
Хабарларга кўра, Маск май ойида “X Corp Lascie” деб номланган технологик ишга олиш хизматини сотиб олди. Шу сабабли ҳам компания тез орада ишга ёллаш хизматини таклиф этишни режалаштирмоқда.
“Биз фойдаланувчи иш учун ариза берган тақдирда иш берувчиларга потенциал номзодларни топиш, обуначиларга эса потенциал ишларни тавсия қилиш учун уларнинг шахсий маълумотларини тўплашимиз ва фойдаланишимиз мумкин”, дейилади компания хабарида.
Аммо дастлабки маълумотларга кўра бундай имконият фақат Premium таърифи фойдаланувчиларига тақдим этилади ва шахсий маълумотларни улашиш фақатгина уларнинг розилиги билан амалга оширилади. Шу сабабдан ҳам бу ҳаракат шахсий дахлсизлик нуқтаи назаридан ҳам қонунийдир.
Янги махфийлик сиёсати 29 сентябрдан кучга кириши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Маск тез кунда Х компанияси фойдаланувчиларига видео ва аудио қўнғироқларни амалга ошириш имконини берувчи функцияни ишга туширишини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь