Х яна бир янги функцияни тақдим этди

Жамият

image

Х фойдаланувчилари тез орада телефон рақамларини яширган ҳолда қўнғироқ қилиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда Илон Маск ўзининг Х'даги саҳифасида маълум қилди. 

Хабарда билдирилишича, бу хусусият iOS, Андроид, Mac ва Windows каби кўплаб версиялар учун мослаштирилади.

Янги функция орқали фойдаланувчилар Telegram'даги каби бирор аккаунтни шунчаки сервердан қидириш орқали бир-бирларига қўнғироқ қила олади.

Шу ой бошида Х бош директори Линда Яккарино платформа CNBC билан ўзаро ҳамкорликда ушбу хусусиятни тақдим этиш устида ишлаётганини тасдиқлаганди. Шунингдек, Х'нинг дизайнери Андреа Конвей янги видео қўнғироқлар функциясининг тугмаси платформа менюсининг юқори ўнг бурчагида жойлашишини маълум қилиб, бир нечта суратларни тақдим этди.

Х'да қўнғироқ қилиш хусусиятининг пайдо бўлиши унинг Bluesky ва Threads каби рақибларидан ажралиб туришига ёрдам беради. Бу ҳаракат Маскнинг платформани WeChat каби кенг қамровли иловага айлантириш ғоясини ёқлайди. 

Маск бу функция қачон ҳамма учун очиқ бўлиши ёки у маълум обуначилар гуруҳига тақдим этилиши ҳақида маълумот бермади.

Эслатиб ўтамиз, Илон Маскнинг Х платформасида URL қисқартмаси орқали ўзгартирилган расмлар ва гиперҳаволалар билан бириктирилган эски постлар йўқолиб қолишни бошлади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made