Х’да эски суратлар ғойиб бўлмоқда

Технология

image

Илон Маскнинг Х платформасида URL қисқартмаси орқали ўзгартирилган расмлар ва гиперҳаволалар билан бириктирилган эски постлар йўқолиб қоляпти. Бу ҳақда “The Verge” нашри хабар берди. 

Маълумотларга кўра, мессенжерда кўринмай қолаётган суратлар ва постларнинг барчаси 2014 йилдан аввал жойланган. 

Хусусан, Оскар мукофотини топшириш маросимидан олинган ва 2014 йилда америкалик ток-шоу бошловчиси Эллен Деженерес томонидан Twitter'га юкланган сурат бир кун давомида платформадан йўқолиб қолган. Унда Голливуд юлдузлари, жумладан Брэдли Купер ва Женнифер Лоуренс тасвирланган. Фото Twitter`да энг кўп – 2,8 миллион мартадан ортиқ улашилган ва унга икки миллионта лайк босилган. 

Аммо эски твит суратларидан бири платформадан йўқолмади. Бу собиқ президент Барак Обаманинг 2012 йилда қайта сайланиш кампаниясида ғалаба қозонганидан кейин ўз аккаунтига жойлаштирган фотоси эди. У қўлда тикланганми ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.

21 август куни тушдан кейин @Support аккаунти ушбу муаммо ҳақида эълон қилди. 

“Биз хатони тузатдик ва муаммо яқин кунларда тўлиқ ҳал қилинади”, деб ёзилган хабарда.

Бундай йўқолишлар видеоларга таъсир кўрсатмаяпти. Чунки собиқ Twitter видео жойлаш имкониятини 2016 йилга келибгина тақдим этган. 

Эслатиб ўтамиз, мультимиллиардер Илон Маск Twitter'нинг собиқ рамзий белгилари ва бошқа нарсаларни кимошди савдосига қўймоқда. Улар орасида юқорида айтиб ўтилган Обаманинг машҳур сурати ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Барак Обама Илон Маск суратлар гиперҳаволалар расмлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made