WSJ: Россия учун Марказий Осиё – “орқа эшик”

Олам

image

АҚШда ишлаб чиқарилган компьютер чиплари ва танкларда фойдаланиш мумкин бўлган компонентлар Марказий Осиё савдо йўллари орқали Россияга кириб келмоқда. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри таҳлилида айтилади.

Қайд этилишича, минтақа орқали ўтадиган савдо йўллари Москванинг Ғарб санкцияларини бартараф этиш ҳаракатлари учун “орқа эшик” вазифасини ўтамоқда. Украина босқинидан икки йил ўтиб, дронлар ва АҚШда ишлаб чиқарилган компьютер чиплари Марказий Осиё савдо йўллари орқали Хитойдан Россияга тобора кўпроқ оқиб келяпти. Бу Москванинг уруш ҳаракатларига таъминотни бўғиш қийинлигини кўрсатади.

Шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистон савдо йўллари Россияга муҳим товарларни ўтказишда қўл келади. Марказий Осиё минтақаси АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан алоҳида ажралиб туради, чунки улардан жанг майдонида фойдаланиш мумкин, дейилади хабарда.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг