“Wonka” Американинг энг кассабоп фильми бўлди

Олам

image

Бугун, 18 декабрь куни “Оскар” ва “Олтин глобус” мукофотлари совриндори, америкалик актёр Тимоти Шаламе иштирокидаги “Wonka" фантастик мусиқий кинокартинаси Американинг энг кўп даромад келтирган фильми бўлди. Бу ҳақда “Kinometro” нашри хабар берди.

Фильмнинг биринчи дам олиш кунларидаги фойдаси 39 миллион долларни ташкил этган. Бу Шаламенинг 41 миллион доллар фойда келтирган “Dune“ номли кинокартинасидан кейинги энг юқори кўрсаткичли иккинчи фильмидир.

Френсис Лоуренс режиссёрлигидаги “Очлик ўйинлари: Қушлар ва илонлар балладаси” фантастик фильми эса 5,8 миллион доллар даромади билан иккинчи ўринни эгаллади.

Учинчи ўринни эса 60,2 фоиз овоз билан Хаяо Миядзакининг “Бола ва қуш” мультфильми эгаллади. У фильм ижодкорларига умумий ҳисобда 23,1 миллион доллар пул келтирган.

Маълумот учун, “Wonka” фильми “Вилли Вонка ва шоколад фабрикаси” фильмининг биринчи қисмидир. Унда ёш Вилли Вонканинг саргузаштлари ва унинг ажойиб шоколад фабрикаси ҳақида ҳикоя қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ режиссёр Грета Гервигнинг “Barbie“ фильми премьерасидан атиги 17 кун ўтгач, 1 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ жамғариб, “тарихдаги энг тез шунча маблағ жамғарган фильм” номига эришганди.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Оскар Америка Олтин глобус Тимоти Шаламе Wonka

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг