WhatsApp’даги гуруҳдан қувилган она бошқа бир аёлни шафқатсизларча пичоқлади

Олам

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бир аёл ўзини WhatsApp’даги ота-оналар чатидан чиқариб юборган бошқа бир аёлни пичоқлади. Мудҳиш ҳодиса 5 февраль куни юз берган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Аёлни ота-оналар чатидан чиқариб юборишни қолган аъзолар сўраган. Негаки Донбассдан келган аёл доим ўзининг қийин аҳволи ҳақида ёзган ва унга молиявий ёрдам беришларини сўраган.

Жабрланувчининг сўзларига қараганда, асли украиналик бошқа бир она унга боғчада ташланган ва бошига саккиз марта пичоқ урган. Аёл Мария шифохонасига ётқизилган.

Полиция ҳолат юзасидан текширувларни бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Санкт-Петербург пичоқбозлик боғча

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг