WBA рейтингида ўзбек боксчилари қайси ўринларда?

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс ассотциацияси (WBA) боксчиларнинг 2020 йил декабрь ойи якунлари бўйича янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, рейтингдан олти нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган. Жумладан:

•  Муроджон Аҳмадалиев иккинчи енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) чемпион сифатида қайд этилган;

•  биринчи ярим ўрта вазн тоифасида (-63,5 кг) икки нафар ўзбекистонлик ўрин олган: Шаҳрам Ғиёсов олтинчи поғонада қайд этилган бўлса, Шоҳжаҳон Эргашев саккизинчи ўринни эгаллаб турибди;

•  биринчи ўрта вазн (-69,85 кг) тоифасидаги боксчи Исроил Мадримов энг юқори ўринда қайд этилиб, чемпионлик камари учун асосий даъвогарга айланган;

•  иккинчи ўрта вазн тоифасидаги боксчи Бектемир Мелиқўзиев (-76,2 кг) эса ноябрь ойида ажойиб ғалабага эришган бўлсада, ҳамон 14-ўринда бормоқда;

•  ярим оғир вазн тоифасида (-79,3 кг) рингга кўтарилаётган Рустам Тўлаганов ҳам аввалги ойдаги ўрнини сақлаб қолган – 14-ўрин.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс WBA

Баҳолаганлар

856

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг