WBA камарига собиқ даъвогар Ботир Аҳмедовнинг навбатдаги жанги тасдиқланди
Спорт
−
31 Октябрь 2023
2849Ўзбекистонлик профессионал боксчи Ботир Аҳмедов жорий йилнинг 6 ноябрь куни Россия Федерациясининг Сочи шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшомида жанг қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, супер енгил вазн тоифаси WBA рейтингида 6-ўринни эгаллаб турган Ботир Аҳмедов яна бир ўзбек боксчиси Муҳаммадсалим Сотволдиев билан рингда тўқнаш келади.
Маълумот учун, Ботир Аҳмедов фаолияти давомида икки бор WBA жаҳон чемпионлик камари учун рингга чиққан (2019, 2022). У илк уринишда Марио Барриосга имкониятни бой берган бўлса, ўтган йилги иккинчи уринишда Альберто Пуеллога ютқазиб қўйган.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни Сочидаги бокс оқшомида Ботир Аҳмедовдан ташқари, Ҳасанбой Дўсматов ва Фазлиддин Ғоибназаров ҳам рингга кўтарилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь