Volkswagen октябрда янги кроссовери тақдимотини ўтказади 

Технология 4468
image

Германиянинг Volkswagen компанияси Шимолий Америка бозори учун янги кроссовер чиқаради. Бу ҳақда "Autonews" хабар бермоқда.

Янгилик Таos деб номланган. Таъкидланишича, Нью-Мексико штатидаги қадимги ҳинду аҳолиси билан машҳур бўлган Таос шаҳри шарафига унга шундай ном берилган.

Автомобиль тақдимоти жорий йилнинг 13 октябрида бўлиб ўтади. Кроссовер узунлиги 4453 мм, кенглиги 1841 мм, баландлиги 1632 мм, ғилдираклар базаси эса 2680 мм га етади.

Volkswagen'нинг ушбу модели порлаб турадиган панжара чизиқлари, ингичка LED фараларига эга бўлади. Кроссовер Аргентинадаги Volkswagen заводида ишлаб чиқарилади. 

Компания 28 август куни Volkswagen ID.3 электр хетчбэки битта аккумулятор заряди билан 531 км масофани босиб ўтишга муваффақ бўлганлиги ҳақида хабар берган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 177
Рейтинг: 3
t
×