“Волга”га ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди 

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 11 октябрь куни Бухоро вилоятида “Волга” русумли автомобилга ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.  

Қайд этилишича, воқеа соат 16:55 да вилоятнинг Когон туманидан ўтувчи А380 автомобиль йўлининг 207-километрида содир бўлган. 

Газ-24 русумли автомобилга ўрнатилган иккита 50 литр ҳажмдаги газ баллонларининг биттаси ёрилган. Бунга газ баллонининг носозлиги сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. 

Автомобилда сиқилган газ баллони портлаши оқибатида 1990 ва 1970 йилларда туғилган ҳайдовчи ва йўловчи воқеа жойида вафот этган.  

Хабарга кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси тергов гуруҳи томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, автомобилга ўрнатилган газ баллонининг портлаш ҳолатлари аввал ҳам қайд этилган. Жорий йилнинг сентябрь ойи охирида Қашқадарёда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti автомобилининг газ баллони портлаб кетган бўлса, октябрь ойи бошида Сурхондарёда Lacetti автомобилига ўрнатилган газ баллон сиқилган газ тўлдириш шахобчасида портлаб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг