Қашқадарё: ҳаракатдаги Lacetti’нинг газ баллони портлаб кетди 

3-саҳифа 9533
image
-

Бугун, 29 сентябрь куни Қашқадарёда Lacetti автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, воқеа вилоятнинг Ғузор туманида соат 08:05 да содир бўлган. Мустақилик кўчасида ҳаракатланиб кетаётган Lacetti русумли автомобилнинг газ баллонида ёрилиши юзага келган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи енгил тан жароҳат олган ва шифохонага юборилган. Маълумот учун автомашинада фақат ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳозирда ҳодиса сабаби аниқланмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан ўз бошқарувидаги транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонидан фойдаланиш техник талабларига қаътий риоя этишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 486
Рейтинг: 3
t
×