Сурхондарё: “заправка”да турган Lacetti’нинг газ баллони портлаб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 2 октабрь куни Сурхондарёда Lacetti автомобилига ўрнатилган газ баллон сиқилган газ тўлдириш шахобчасида портлаб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа соат 15:30 да вилоятнинг Жарқўрғон туманида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, ёнғин содир бўлмаган, ёнғин қутқарув экипажлари чақирилмаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ баллонининг ёрилишига автомобилга ўзбошимчалик билан ўрнатилган (ECEK 110 SH 72 кг скотчли) газ баллонининг юқори босим остида техник деформацияси сабаб бўлган.

“Барча ҳайдовчилардан ўз бошқарувидаги транспорт воситасига ўрнатилган газ баллонидан фойдаланиш техник талабларига қатъий риоя этишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 сентябрь куни Қашқадарёда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti автомобилининг газ баллони портлаб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

460

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг