Водийдаги “газ заправкалар” фаолияти тикланиши режалаштирилмоқда

Жамият

image

Шу ҳафта охирига бориб Фарғона водийси вилоятларидаги (Андижон, Наманган ва Фарғона) газ қувурларида табиий газ босимининг кўтарилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) газ босимининг кўтарилишига қараб, уларнинг фаолияти босқичма-босқич тикланиши режалаштирилмоқда.

Маълум қилинишича, газ босими пасайган кунларда биринчи навбатда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари (иссиқлик электр станциялар, шифохоналар, мактабгача ва мактаб ҳамда олий таълим муассасалари ва бошқалар)ни электр энергияси ва табиий газ билан бир маромда таъминлаш зарур ҳисоблангани сабабли АГТКШ фаолиятига мажбурий чекловлар киритилган.

“Қувурларда газ босимини бир меъёрга келтириш ва ушбу меъёрни сақлаб туриш учун АГТКШ қисқа вақт оралиғида режа-график асосида фаолият юритиб боради”, дейилади хабарда.

QALAMPIR.UZ вазирликдан ҳафта охирида вилоятдаги айни қайси “газ заправкалар” иш бошлашини сўраб мурожаат қилганда, бундай маълумот йўқлиги, очилиши керак бўлган “газ заправкалар” рўйхатини ҳокимликлар беришини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 февраль куни Энергетика вазирлиги водий вилоятларидаги метан “заправка”лар ёпилишини рад этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг