Водийда яна 19 нафар бемор коронавирусдан соғайди
Жамият
−
24 Апрель 2020
6128Андижон ва Наманган вилоятида жами 19 нафар бемор коронавирус касаллигидан буткул соғайди. Бу ҳақда бугун, 24 апрель куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
"Бир йўла икки ҳудуддан: Наманган вилоятидан 14 нафар, Андижон вилоятидан 5 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди" дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Наманганда соғайганларнинг 4 нафари эркак, 10 нафари аёллар бўлиб, барча Наманган вилоятидан. Андижонда дарддан фориғ бўлганларнинг 5 нафари ҳам аёллар бўлиб, барчаси ушбу вилоятдан. Иккита вилоятдан жами 19 нафар бемор коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 79 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.
Шундай қилиб, бугун 56 нафар бемор буткул соғайиб, айни пайтда мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 617 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунгача беморларнинг 8 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси