Водий вилоятларида электр энергиясида узилишлар бўлади – вазирлик

Жамият

image

Эртага, 11 февраль куни тунда Фарғона водийсидаги вилоятларда электр таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, баҳор мавсумидаги кучли шамоллар таъсирида юқори кучланишли электр узатиш тармоқларида фавқулодда узилишларни олдини олиш мақсадида, 500 кВли электр узатиш тармоқларида таъмирлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Хусусан, бугун Фарғона водийсини электр энергияси билан таъминловчи 500 кВли тармоқлардан бирида таъмирлаш ишлари якунланди. Ушбу электр тармоқларидан иккинчисида 11 февралга ўтар кечаси, тунда соат 00:00 дан 04:00 гача бўлган вақт оралиғида таъмирлаш олиб борилади.

“Шу муносабат билан айрим ҳудудларда электр энергияси таъминотида қисқа муддатли (1 соатгача) узилишлар кузатилиши мумкин.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз”, дейилади вазирлик хабарида. 


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси

Баҳолаганлар

348

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг