“Вирусни ўзингиз яратгансиз”. Эрон АҚШнинг ёрдам бериш ҳақидаги таклифини рад этди
Олам
−
22 Март 2020
40683Эрон Ислом Республикасининг олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаий АҚШнинг Эронга коронавирус билан курашиш учун дори-дармон етказиб бериш борасидаги таклифини рад этди. Бу ҳақда бугун, 22 март куни Эроннинг "MEHR" агентлиги хабар берди.
"Бу жуда ғалати таклиф. Биринчидан, сизда дори-дармонлар етишмайди. Агар тиббий буюмларингиз кўп бўлса, ундан ўзингиз фойдаланинг. Сиз, америкаликлар, вирусни ўзингиз яратганликда айбланяпсиз. Сизга ишониб бўлмайди. Агар сиз Эронга етказган ёрдам аслида вирусни яна ҳам кенг тарқалишига сабаб бўлса нима бўлади?", дейди Али Ҳоманаий.
Олий раҳбарнинг таъкидлашича, вирусга қарши туришда Эрон ўз тажрибасидан фойдаланади.
"Бизнинг 40 йиллик тажрибамиз шуни кўрсатадики, Эрон ҳар қандай қийинчилик ва муаммоларга қарши курашишга қодир", дейди олий раҳбар.
Маълумот учун, ҳозиргача Эронда 20 610 киши коронавирус билан касаллангани қайд қилинган. Ушбу вирус сабаб вафот этганлар сони 1556 нафарни ташкил қилиб турибди.
LiveБарчаси