Вирусларни йўқ қилувчи суюқлик ишлаб чиқилди

Саломатлик 32892
image

Россиянинг "Сколково" инновацион маркази олимлари коронавирусга қарши самарали бўлган бактериялар, замбуруғлар ва вирусларга қарши кураш усулини топди. Олимларнинг айтишича, ушбу йўл билан одам танасидан ташқаридаги вирусларни йўқ қилса бўлади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бундай назорат қилиш воситаси "Мегнарил" номини олган совуқ плазма суви билан даволанади. Олимларнинг маълум қилишича, ушбу сув кимёвий жараёнлар натижасида шакллантирилади. Бунинг учун, кислород ва водороднинг "агрессив" шакллари, шунингдек, гипохлорид кислотасидан фойдаланилади. Ушбу моддалар вирус ҳужайраларини бутунлай йўқ қилиши мумкин.

Бундай сувни ниқоблар ва турли сиртларни тозалаш, шунингдек ҳавога спрей шаклида сепиш учун ишлатиш мумкин. Суюқлик одамлар учун хавфсиздир. Ишлаб чиқариш ҳам арзон - минг литр учун 800 доллар.

Ҳозир олимлар ихтирога патентни рўйхатдан ўтказиш ва оммавий ишлаб чиқаришни тайёрлаш билан шуғулланмоқда.

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия, деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу вирус дунёнинг 178 мамлакатида аниқланган. Касаллик дунё бўйича 858 892 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 42 158 нафари вафот этган, 178 100 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1398
Рейтинг: 2.9
t
×