Винисиусга кутилмаган харидор чиқди

Спорт

image

“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда “Metro” хабар берди.

Манбага кўра, бразилиялик футболчига “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби 23 ёшли футболчи учун 130 миллион фунт таклиф қилишга тайёр. Бразилиялик футболчининг ўзи франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппе жамоага ўтган тақдирдагина Мадридни тарк этишга қарор қилган.

Жорий мавсумда Виниcиус Жуниор “қаймоқранглилар” таркибида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Бразилиялик футболчининг “Реал” билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида ўз якунига этади. “Transfermarkt” интернет порталига кўра, ҳужумчининг тахминий нархи 150 миллион еврони ташкил қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Юнайтед Винисиус Жуниор

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг