Вилоятликларни ҳақорат қилган қиз қамоққа олинди

Crime

image

Вилоятликларни бир қанча қўпол сўзлар билан камситган 21 ёшли қиз Р.Н. қамоққа олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда Р.Н.нинг вилоятликларни ҳақорат қилаётгани тасвирланган видео тарқалди. У кеча, 2 июнь куни танишлари билан Тошкент шаҳридаги дам олиш масканларидан бирига бориб, ўзини тасвирга олган ҳолда ҳеч бир сабабсиз вилоятликларни ҳақорат қилган. Сўнгра у видеони ўзининг Instagram'даги саҳифасига жойлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари жараёнида қизнинг шахсига ойдинлик киритилган. Фуқаро Р.Н. Яккасарой тумани ИИО ФМБ маъмурий биносига келтирилиб, унга нисбатан содир этган хатти-ҳаракатлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 286-моддаси тартибида ИИО ФМБ вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends