Вилоят ҳокимларига янги ваколат берилди

Жамият

image
ССВ марказий аппарати тузилмасида ўзгариш бўлди north_east

ССВ марказий аппарати тузилмасида ўзгариш бўлди

Эндиликда вилоят ҳокимлари ўз ҳудудида соғлиқни сақлаш бошқармасига бошлиқ тайинлашда ҳам қатнашади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоятлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.

Ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари, ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари бош шифокорлари, ҳудудий тиббий диагностика марказлари, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари соғлиқни сақлаш вазири ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ ҳоким

Баҳолаганлар

636

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг