ССВ марказий аппарати тузилмасида ўзгариш бўлди

Жамият 11411

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳрида жойлашган барча давлат тиббиёт муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, уларда замонавий профилактика, диагностика ва даволаш услубларини жорий қилиш, халқаро стандартлардан қолишмайдиган тиббиёт инфратузилмасини яратиш мақсадида соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозими киритилди.

Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими тугатилди.

Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 139 нафар, соғлиқни сақлаш ҳудудий бошқарув органлари ходимларининг чекланган сони — 423 нафар этиб белгиланди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари Беъзод Мусаев бир ой муддатда:

а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига киритилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, унинг таркибий бўлинма раҳбар ва ходимлари таркибини қайта кўриб чиқиши ва уларни профессионал билим даражасига эга бўлган, малакали ходимлардан шакллантириш чорасини кўриши;

б) Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига:

республика ҳудудларида аҳолининг сони ва касалликлар учраши таҳлиллари асосида тиббиёт муассасаларини барпо этиш;

тиббиёт ташкилотларини лойиҳалаштириш, қуриш, жиҳозлаш ишларини амалга ошириш;

соғлиқни сақлаш тизимида бизнес жараёнлар таҳлили ва IТ-реинжинирингини ривожлантириш;

тиббиёт муассасалари молиявий барқарорлигига кўмаклашиш ҳамда тиббий туризмни ривожлантиришни ташкил этишга йўналтирилган Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни лойиҳалаштириш ва рақамлаштириш марказини тузиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритиши белгиланди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 176
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×