Соғлиқни сақлаш тизими бошқарув ходимларига “стаж”ига қараб устама тўланади

Жамият

−

image

Эндиликда соғлиқни сақлаш ходимларига кўп йиллик меҳнати учун устама тўланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга мувофиқ:

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари билан келишилган ҳолда;

ҳудудий тиббиёт муассасалари раҳбарлари эса соғлиқни сақлаш вазири ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари билан келишилган ҳолда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.

2020 йил 1 ноябрдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):

•    1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
•    3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
•    5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
•    10 йилдан 15 йилгача – 1;
•    15 йилдан 20 йилгача – 1,2;
•    20 йилдан юқори – 1,5.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

600

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг