Соғлиқни сақлаш тизими бошқарув ходимларига “стаж”ига қараб устама тўланади
Жамият
−
03 Октябрь 2020
14210Эндиликда соғлиқни сақлаш ходимларига кўп йиллик меҳнати учун устама тўланади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди.
Қарорга мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари билан келишилган ҳолда;
ҳудудий тиббиёт муассасалари раҳбарлари эса соғлиқни сақлаш вазири ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари билан келишилган ҳолда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.
2020 йил 1 ноябрдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
• 1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
• 3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
• 5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
• 10 йилдан 15 йилгача – 1;
• 15 йилдан 20 йилгача – 1,2;
• 20 йилдан юқори – 1,5.
LiveБарчаси