Юнусободдаги бино қуладими ё қулатилди? (видео)
Жамият
−
31 Март 2021
23701Бугун, 31 март куни ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Амир ТЕмур кўчасидаги бинонинг бир қисми қулаб тушгани акс этган видео тарқалди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бино қисмининг қулаши юзасидан расмий маълумот берди. Унга кўра, бино ўз-ўзидан қуламаган, балки режага кўра, бузилган.
“Aслида, ушбу холат Тошкент шаҳар Юнусобод туманининг Aмир Темур кўчасида жойлашган собиқ “Aурум” ресторани жойлашган бинони режали бузиш ишлари акс этган тасвирлардир”, дейилади вазирлик хабарида.
Қайд этилишича, ушбу жойда кўп қаватли турар-жой биноси қурилиши режалаштирилган. Бинони бузиш ишлари барча хавфсизлик қоидаларига риоя қилинган ҳолда девор билан ўраб олиниб амалга оширилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь