Видео: Андижонда фуқаро TikTok’да машҳур бўлиш учун поезд тагига ётиб олди

Жамият 7943

Ижтимоий тармоқларда темир йўлга ётиб олиб, устидан поезд юриб ўтаётганини видеога олган 37 ёшли эркак кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.  

Маълум бўлишича, ушбу фуқаро Андижон тумани “Қўшчинор” маҳалласида яшовчи 37 ёшли, 3 нафар фарзанди бор Зафарбек Кимсанов экани аниқланган. У бундай хатти-ҳаракатни TikTok’да машҳур бўлиш, кўпроқ лайк йиғиш учун жойлаган.
 
Zamon информацион дастурига маълум қилинишича, фуқаро тепловоздан 300 метр олдинда поезд йўлига чиқиб, темир йўлга ётмасдан уяли телефонини темир йўлнинг ўртасига қўйиб, дарҳол ортга қайтган.

 “Шунчаки қизиқиш учун, одамларга кулги, кайфият улашиш учун қилинганди. Бундан манфаат йўқ. Қилган ишларимиздан афсусдамиз. Булар учун қонун олдида жавоб беришимни тушундим. Ёшларга бу ибрат бўлсин. Халқимиздан кечирим сўрайман, узр” деган 37 ёшли фуқаро.

Ушбу фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан айблов қўйилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 374
Рейтинг: 2.9
t
×