Вейналдум суперклублардан бирига ўтишга яқин турибди

Спорт 1851
image

Хабарингиз бор, “Ливерпуль”нинг нидерландиялик футболчиси Жоржиньо Вейналдумнинг клуб билан шартномаси ўз якунига етган ва айни дамда у эркин агент бўлиб турибди. Кўпчилик футбол мутахассислари унинг “Барселона”га ўтишини тахмин қилган эди, сабаби каталонияликлар Жоржиньога 2-3 мавсумдан бери қизиқиш билдириб келаётганди.

Бироқ бундай бўлмади, “блаугранас”нинг таклиф қилган йиллик маоши футболчини қониқтирмади. Вазиятдан унумли фойдаланган ПСЖ Вейналдумга 3 йиллик шартнома ҳамда испанлар таклиф қилганидан 2 баробар кўпроқ маош таклиф қилди. Футболчи бу таклифга рози бўлган. Тез орада трансфер расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумот учун, Вейналдум айни дамда 29 ёшда. Футболчининг таъкидлашича, Париж клуби унинг фаолиятидаги сўнггиси бўлиши мумкин.

Абдулла Маннонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 21
Рейтинг: 2.5
t
×