Венгрияда янги Президент сайланди

Олам

image

Венгрия парламенти Конституциявий суд раиси Тамаш Шуйокни республиканинг янги Президенти этиб сайлади. Бу ҳақда “Index.hu” хабар берди.

Шуйок номзоди учун 134 депутат овоз берган, беш депутат қарши чиққан.

Шуйок юридик маслаҳатчи, ҳуқуқшунос ва Австриянинг фахрий консули бўлган. У 10 йил Конституциявий суднинг аъзоси, 2016 йилдан буён эса унинг раиси сифатида ишлаб келаётганди.

10 февраль куни Венгриянинг олдинги президенти Каталин Новак меҳрибонлик уйидаги жинсий зўравонлик ишини яширганликда айбланган эркакнинг авф этилиши билан боғлиқ жанжал ортидан истеъфога чиқишини эълон қилган. Шуйок унинг ўрнини эгаллади.

Маълумот учун, Венгрия Президенти барча венгерларни бирлаштириши керак бўлган сиёсий арбоб ҳисобланади ва мамлакат фуқаролари унинг асосий ролини айнан шу ерда кўради. Шу билан бирга, унинг ваколатлари анча чекланган (у қонунларни имзолайди, сайлов санасини белгилайди, судяларни тайинлайди ва ҳоказо). Венгрия парламентар республика бўлиб, асосий ҳокимият Бош вазир ва ҳукумат қўлида тўпланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Венгрия Тамаш Шуйок

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг