Венгрия Россияга қарши санкцияларни узайтиришга рози бўлди
Олам
−
17 Март
2522Венгрия Америка Қўшма Штатлари аралашувидан сўнг Россияга қарши санкцияларни узайтиришга рози бўлди. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.
Маълум қилинишича, АҚШ Давлат котиби Марко Рубионинг Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийяртога қилган қўнғироғи Будапештнинг Россияга қарши санкцияларини узайтиришга рози бўлишига таъсир қилган.
“АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийяртога қўнғироқ қилиб, уни блокнинг санкциялар тизимига путур етказмасликка чақирди”, дейилади хабарда.
Жорий йилнинг январь ойида Будапешт Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкцияларини узайтиришга вето қўймоқчи эди. Рубионинг қўнғироғи Венгрияни “орқага қайтишга” мажбур қилган.
Эслатиб ўтамиз, 6 март куни Европа Иттифоқининг Украина бўйича махсус саммити бўлиб ўтганди. Европа Иттифоқи раҳбарлари консенсусга эришишга ҳаракат қилди, ЕИ элчилари йиғилиш бошланишига қадар бир неча ҳафта давомида умумий баёнот матни устида бирга ишлади, кўплаб дипломатлар овоз беришга ижодий ёндашиш ва “конструктив тийилиш”га умид билдирди, бироқ Виктор Орбан вакили бўлган Венгрия қатъийлигича қолди.
Венгрия раҳбари Европа Иттифоқининг Украина бўйича позициясидан узоқлашди ва баёнот 27 эмас, 26 ҳукумат ва давлат раҳбари томонидан қабул қилинди. Саммит хулосалари матнига Украина орқали газ транзити бўйича банд қўшиш орқали Словакия билан муроса топилди.
LiveБарчаси