Венгрия Бош вазири Ўзбекистонга келди
Жамият
−
29 Март 2021
5931Бугун, 29 март куни Венгрия Бош вазири Виктор Орбан Ўзбекистон-Венгрия олий даражадаги музокараларида қатнашиш учун Тошкентга келди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Тошкент халқаро аэропортида олий даражали меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.
Виктор Орбаннинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув эртага, 30 март куни Кўксаройда бўлиб ўтади.
Музокараларда икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади. Музокаралардан кутилаётган асосий натижалардан бири – Ўзбекистон билан Венгрия муносабатлари сифат жиҳатидан янги бўлган стратегик даражага чиқишидир.
Ташриф якунлари бўйича делегациялар раҳбарлари Стратегик шериклик тўғрисидаги Қўшма декларацияни имзолаши кутилмоқда. Шунингдек, иқтисодиёт, энергетика, таълим, маданият, минтақалараро ҳамкорлик ва бандликка оид 10 га яқин ҳужжат қабул қилинади.
LiveБарчаси