Венесуэладаги вайроналар остидан гўзаллик танлови ғолибасининг жасади топилди

Олам

image

Венесуэладаги вайронкор зилзила қурбонлари сони 2300 нафарга яқинлашди. Ҳалок бўлганлар орасида гўзаллик танлови ғолибаси ҳам бор. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.  

Қайд этилишича, қутқарувчилар Венесуэладаги вайронкор зилзиладан кейин вайроналарни тозалашни давом эттирмоқда. Ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда, вайроналар остидан топилганлар орасида гўзаллик танлови ғолибаси Скарлент Родригес ҳам бор.

23 ёшли қиз ва унинг севган йигити Хосе Кастро Катиа-ла-Мар шаҳрида қулаб тушган тураржой биноси вайроналари остидан топилган. Жуфтликнинг яқинлари охирги сониягача уларни соғ-саломат топишдан умид узмаган эди.

Скарлент Родригес “Мисс Гранд Орландо-2025” танловида ғолиб бўлганидан кейин танилган. Кейинчалик у “Мисс Гранд Флорида” танловида ҳам иштирок этган, бироқ бош ютуқни қўлга кирита олмаган.

Эслатиб ўтамиз, Венесуэлада кучли зилзилалардан сўнг қутқарувчилар вайроналарни тозалагани сари ҳалок бўлганлар сони ортиб бормоқда. Қутқарувчилар вайроналар остидан ҳозиргача 2295 кишининг жасадини олиб чиқди. Мамлакатда етти кунлик мотам эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг